Республикада ягона радиоактив чиқиндилар маркази фаолият бошлайди
Ўзбекистон ҳукуматининг 2026 йил 9 февралдаги 47 сонли қарорига мувофиқ, мамлакатда радиоактив чиқиндиларни сақлашга ихтисослашган марказ ташкил этилади. Ушбу марказ Ядро физика институти ҳузурида фаолият юритиб келган чиқиндиларни кўмиш пункти асосида барпо этилади.
Янги ташкил этилаётган Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази бутун республика ҳудудидаги радиоактив чиқиндиларни йиғиш, уларни махсус транспортда ташиш, қайта ишлаш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлашни амалга оширадиган ягона давлат муассасаси бўлади.