Севишганлар кунида пулдан гулдаста ясаш тақиқланди
Кенияда севги изҳори деб пулдан гулдаста ясаш “романтика” эмас, қонунбузарликка айланиши мумкин. 14 февраль — Валентин куни арафасида мамлакат Марказий банки жамоатчиликни огоҳлантириб, банкноталардан гулдаста ва безак сифатида фойдаланиш ҳолатлари кўпайганини билдирди.
Расмийларга кўра, сўнгги вақтларда Кения шиллинги купюралари елимланиб, штапелланиб, ҳатто игна билан қадаб қўйилаётгани кузатилмоқда. Бир қарашда “чиройли совға”дек туюлган бу иш амалда пулнинг бутлигини бузади: банкноталар шикастланади...