Деметрио Альбертони Саккини яхши маънодаги маньяк деб атади
«Милан» сафида 1988-2002 йилларда тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи Деметрио Альбертони клуб тарихидаги энг машҳур мураббийлар қўл остида ишлашга улгурди. Улар орасида Арриго Сакки, Фабио Капелло ҳамда Карло Анчелотти бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Альбертонининг айтишича, 1991 йилда «Милан»ни тарк этиб, Италия терма жамоасини бошқаришга кетган Сакки футболга мутлақо ўзгача ёндашган.
«Сакки яхши маънода ҳақиқий маньяк эди. У кўпинча мени четга олиб чиқиб, гап бошларди — мавзу доим тактика...