Энфилддаги ҳуштакларга Марк Гехи қандай жавоб қайтарди?
АПЛнинг 25-турида «Манчестер Сити» сафарда амалдаги чемпион «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида енгиб, чемпионлик пойгасидаги интригаларни янада қизитди. Аммо «Энфилд»даги кечанинг энг қизиқ нуқталаридан бири голлар эмас, балки трибунадаги реакция бўлди: мезбонлар мухлислари "Манчестер Сити" ҳимоячиси Марк Гехи тўпга эгалик қилган ҳар сафар уни ҳуштаклар билан “кутиб олди”.
Бу вазиятнинг илдизи эса анча олдинга бориб тақалади. Ўтган ёзда "Ливерпул" 25 ёшли ҳимоячи учун "Кристал Пэлас"га 35 миллион фунтдан юқори таклиф юборган...