Роналду машғулотга қайтди, аммо навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади
Криштиану Роналду яна “Ан Наср”нинг машғулотлар майдонида кўринди. Португалиялик юлдуз жамоа билан бирга тайёргарликни қайта бошлади, аммо яқиндаги учрашувда мухлислар уни майдонда кўра олмайди.
Манбаларга кўра, 41 ёшли ҳужумчи Осиё Чемпионлар лигаси-2 доирасида Туркманистоннинг “Аркадағ” жамоасига қарши баҳсда қатнашмайди. Ушбу ўйин 11 февраль куни, чоршанбада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Роналдунинг майдонга қайтиши ҳам тахминан маълум: у 14 февраль куни Саудия...