"Парол" сўзи ўрнига "ўрон" сўзи ишлатила бошландими?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси 2025 йил июль ойида хорижий атамаларни ўзбекча эквивалентлари билан алмаштириш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди. Шу муносабат билан умумий 40 та хорижий сўзга ўзбекча муқобил сўзлар топилди.
Ушбу ўзгаришлар орасида энг кўп диққат тортадиганлари — технология ва электрон ҳужжатлар соҳасига оид сўзлар бўлди. Хусусан, “парол” сўзига “ўрон” деган ўзбекча таржима берилиши эълон қилинди.
Электрон рақамли имзо ва рақамли хизматларда...