Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан нишонлади
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида тор-мор этилди.
Ўйин тугагач, Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» биринчи ўриндан кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсак —ни қўшди.