Сафонов ПСЖдаги ишончни қозониб, асосий таркибда қолди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг илк мураббийи Алексей Чистяков россиялик посбоннинг француз клуби сафидаги кетма-кет учинчи ўйинда стартда майдонга тушганига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лига 1нинг 21-турида ПСЖ ўз майдонида “Марсель”ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Сафонов учун бу баҳс жорий мавсумда дарвозаси дахлсиз қолган учинчи ўйин бўлди.
“Матвейнинг ПСЖда кетма-кет учинчи марта асосий таркибда ўйнагани — клуб унга катта ишонч билдираётганини англатади.