The Athletic талқинида тарихнинг энг яхши футболчилари эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган футбол тарихидаги 100 нафар энг яхши ўйинчи рейтинги кенг муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рўйхатнинг кучли ўнталиги қуйидагича кўрсатилган: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йоханн Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.
Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Reddit’даги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар авж олди...