Нойер ва Бауман Бундеслигадаги ноёб рекордни такрорлади
Бундеслиганинг навбатдаги турида тақвим «Бавария»ни учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм»га қарши тўқнаш келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув икки дарвозабон — Мануэл Нойер ва Оливер Бауман учун ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Бу уларнинг Германия олий лигаси доирасида бир-бирига қарши ўтказган 27-ўйини бўлди ва шу тариқа Бундеслигадаги рекорд натижа такрорланди. Аввал бу кўрсаткич Айке Иммел ва Ули Штайнга тегишли эди, энди эса Нойер ҳамда Бауман ҳам ушбу рўйхатдан жой олди.