Экспертлар: жароҳат олган Ҳусанов ва бошқалар ўйини қандай баҳоланди?
Англия Премьер-лигасининг 25-туридаги марказий тўқнашувда амалдаги чемпион “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди. Энфилддаги баҳс чиндан ҳам қаттиқ кураш, қаттиқ суръат ва муросасиз дуэлларга бой ўтди — майдонда ҳар бир метр учун “жанг” кетди.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда майдонга тушди ва бир соатга яқин ишончли ҳаракат қилди. Бироқ иккинчи бўлимда нохуш ҳолат юз берди: рақибнинг зарбасини тўсишга уринган пайтда жамоа дарвозабони...