Арбелоа Мбаппе Роналдуни ортда қолдира олишини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг юқори натижадорлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболчи Ла Лигада «Валенсия»га қарши якшанба кунги баҳсда яна гол урди, учрашув «қаймоқранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мбаппе жорий мавсумда 31 ўйинда 38 та гол урди — бундай кўрсаткичларни ўзининг энг зўр йилларида Криштиану Роналду ҳам қайд этган.
«Ҳамма Роналдунинг натижадорлигини ҳеч ким такрорлай олмайди...