"Манчестер Сити" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди
АПЛнинг 25-турида Premier League доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. "Энфилд"да кечаётган баҳс якунида меҳмонлар 3:1 ҳисобида устун келди.
Ўйинни манчестерликлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлади. Бироқ иккинчи бўлимда нохуш ҳолат юз берди: жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма тиззаси билан Ҳусановга зарба бериб юборди. Шу сабаб Хосеп Гвардиола 61-дақиқада ҳимоячини майдондан олиб, унинг ўрнига Рубен Диашни туширди.
Таблодаги маълумотларга кўра...