Баумгартнер дубли «Лейпциг»га «Кёльн» устидан ғалаба келтирди
Бундеслиганинг 21-турида «Кёльн» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошланишида мезбонлар Саид эл-Мала орқали хавфли вазият яратди, бироқ дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. Орадан кўп ўтмай Давид Раумнинг зарбасида ҳам посбон маҳоратни кўрсатди, ҳужум давомида эса Ромуло Круз тўпни устунга тегкизиб юборди. Қулай позицияда қолган Ксавер Шлагер эса жарима майдони ичида аниқ ура олмади. 29-дақиқада «Кёльн» дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди...