Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» ғалабасини олқишлади
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 (Осиёнинг клублар ўртасидаги иккинчи даражали турнири) гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ўз вазифасини бажаряпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия Арабистони клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди — Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.