Кайсериспор мураббийи Чалов душанба майдонга тушишига умид қилди
Кайсериспор бош мураббийи Радомир Джалович Фёдор Чаловнинг турк клубидаги эҳтимолий дебюти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ ЦСКАдаги ўйинлари билан танилган ҳужумчи Грециянинг ПАОК клубидан ижара асосида Туркия чемпионатига кўчиб ўтди. Кайсериспорда эса аллақачон икки нафар россиялик ҳужумчи — Герман Онугха ва Денис Макаров тўп сурмоқда.
Мутахассиснинг айтишича, у Чалов душанба куни майдонга чиқишга тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Ҳозирда Кайсериспор...