50 йилдан ошган автомобиллардан фойдаланиш қоидалари масаласи ойдинлашди
Ўзбекистонда 1 февралдан ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бу масалага аниқлик киритиб, антиквар деб топилган автотранспорт воситалари мазкур тартибдан мустасно эканини маълум қилди.
Қандай машиналар антиквар ҳисобланади?
Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра...