«Ал-Наср» Роналду ўрнига иккита юлдузни кўзламоқда
Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози бўлиб, норозилик сифатида «Ал-Наср»нинг сўнгги икки учрашувида майдонга тушмади. Саудия томони 41 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр экани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Саудия Арабистонида лигадаги Роналду ўрнини бошқа глобал даражадаги юлдуз эгаллашини хоҳламоқда. Асосий нишон — «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ. Муқобил вариант сифатида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш номи ҳам кўриб чиқилмоқда.