Шомуродовга рақобатчи: Бертуғ Йилдирим захирадан тушиб ўйинни бурмоқда
“Истанбул Башакшеҳир” сафида тўп сураётган Бертуғ Йилдирим охирги пайтларда жамоанинг ҳақиқий “сеҳрли таёқчаси”га айланиб бормоқда. 23 ёшли ҳужумчи асосан захирадан майдонга киряпти, лекин “қисқа вақт” дегани — рақиб учун “қисқа умид” дегандек: у кириши билан ўйиннинг ритми, кайфияти, натижаси ўзгариб кетяпти.
Йилдирим жорий мавсум Туркия Суперлигасида “Башакшеҳир” таркибида 9 та беллашувда қатнашиб, 4 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Энг қизиғи — бу голларнинг барчаси айнан захирадан қўшилиб кирган ҳолда урилган.