Мессидан гол+ассист: «Майами» «Барселона» билан дуранг ўйнади (видео)
"Интер Майами" навбатдаги ўртоқлик учрашувида Эквадорнинг "Барселона СК" жамоасига қарши майдонга тушди. Мухлислар кутганидек, бу баҳс “оддий текширув ўйини” бўлиб қолмади — тўртта гол, қаттиқ кураш ва охирида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топди.
Майами клуби таркибида голларга Лионел Месси ҳамда Херман Бертераме муаллифлик қилди. Рақиб жамоа эса бўш келмади: мезбонлар сафида Рохас ва Мартинес номларига биттадан гол ёзилди. Ўйин шиддати сўнгги дақиқаларгача тушмади — 87-дақиқада...