Эртага 8 февраль куни об-ҳаво қандай бўлади?
Эртага, 8 февраль куни Ўзбекистоннинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутиляпти. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор, шамол 7–12 м/с, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Вилоятлар кесимида:
-Тошкент шаҳри: кечаси +4…+5°, кундузи +14…+15° (асосан булутли).
-Сирдарё: кечаси +2…+3°, кундузи +10…+11° (булутли).
-Жиззах: кечаси 0…+2°, кундузи +13…+14° (булутли).
-Самарқанд: кечаси +3…+4°, кундузи +17…+18° (булутли).
-Қашқадарё: кечаси +5…+6°, кундузи +18° атрофида (булутли).