"Манчестер Сити" жазога тортилса АПЛ 2,5 млрд фунт зарар кўриши мумкин
Англия Премер-лигасидаги энг катта “сериал” ҳали финалга етиб келмади, лекин оқибати ҳақидаги гаплар кун сайин қаттиқроқ янграяпти. Ижтимоий тармоқлардаги The Touchline саҳифаси тарқатган маълумотга кўра, Англия Премер-лигаси Манчестер Ситига нисбатан молиявий қоидабузарликлар бўйича кутиляётган ҳукм сабаб 2,5 млрд фунт (тахминан 2,8 млрд евро) миқдорида йўқотишга учраши мумкин.
Манба таъкидлашича, клубга қўйилган айбловлар бўйича якуний қарорнинг чўзилиши ҳам айнан шу молиявий хавф билан боғлиқ деб қаралаяпти.