"Сити"да ой лауреати бўлган Ҳусановга бутун дунёдан олқишлар ёғилмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да яна бир ёрқин эътирофга сазовор бўлди. Клуб матбуот хизмати ўтказган овоз бериш натижасига кўра, 21 ёшли легионеримиз январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Қизиғи шундаки, у бу соврин йўлида тажрибали жамоадошлари – Жанлуижи Доннарумма ҳамда жамоа сардори Бернарду Силвани ортда қолдиргани айтилмоқда.
Бу хабар чиққани билан “Сити” мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги реакцияси ҳам алоҳида мавзу бўлди.