Yandex Ads Telegramда реклама жойлаштириш имкониятларини кенгайтирди
Yandex Ads Telegram учун янги реклама воситасини ишга туширди. Энди реклама берувчилар каталогдан керакли каналларни ўзлари танлаб, реклама постларини кўришлар сони бўйича (CPV) тўлашлари мумкин. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Янги ечим брендлар танилувчанлигини ошириш, мақсадли аудитория қамровини кенгайтириш ва бизнеснинг контент муаллифлари билан ишлаш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.
Маълумотларга кўра, Yandex Advertising Network (YAN) ҳозир турли мамлакатларда 18 мингдан ортиқ Telegram-каналларни бирлаштиради.