"Яширинча": Россия Эронга неча миллиард доллар нақд пул етказиб берди?
2018 йилда The Telegraph келтирган маълумотларга кўра, АҚШ санкциялари кучайганидан кейин Промсвязбанк орқали Эрон режимига ёрдам сифатида улкан ҳажмда нақд пул яширинча етказилган. Гап шунчаки “ўтказма” ҳақида эмас — у ерда логистикасигача ҳисобланган, оғирлиги тонна билан ўлчанадиган нақд пул йўналиши ҳақида сўз кетяпти.
34 партия, тўрт ой, миллиардлаб доллар
Британия нашри ёзишича, тўрт ой ичида камида 34 та партия жўнатилган бўлиб, ҳар бир жўнатма қиймати 57 миллиондан 115 миллион долларгача баҳоланган.