Отабек Умаров номидан юборилаётган фейк хабарлар бўйича баёнот берилди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хавотирли ҳолат кўпайди: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкилот раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан таниқли спортчилар ва спорт ҳамжамияти вакилларига турли мазмундаги хабарлар юборилаётгани қайд этилди. Қўмита матбуот хизмати бу каби хатлар ва мурожаатлар расмий эмас, улар фейк аккаунтлар орқали тарқатилаётганини билдирди.
Қўмитага кўра, ушбу “хабарлар”нинг мақсади аниқ — ишончга кириб олиб, одамларни алдаш, маълумот ёки маблағ сўраш орқали фирибгарликка уриниш.