Родриго "Реал"дан кетишни келаси ёзда жиддий вариант деб кўряпти
Мадриднинг "Реал Мадрид" сафидаги Родриго ҳақида трансфер бозорини қизитадиган гап-сўзлар пайдо бўлди. The Touchline тарқатган хабарга кўра, бразилиялик вингер ёзда жамоани тарк этиш вариантини жуда жиддий кўриб чиқяпти.
Манбада айтилишича, футболчи клубдаги ҳозирги вазиятдан кўнгли тўлмайди. У ўзини жамоадаги ўрни ва баҳоси масаласида етарлича қадрланаётгандек ҳис қилмаяпти. Қолаверса, Родриго ўз салоҳиятини ҳозир "Олимпик Лион"да ижара асосида ўйнаб турган Эндрикникидан ҳам юқори деб ҳисоблаши ҳам тилга олинган.