Москвада генерал отиб кетилди, аҳволи жуда оғир экани айтилди
Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, Москва шаҳридаги Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биноларидан бирида номаълум шахс Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга бир неча марта ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда генерал-лейтенант оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан гумонланувчини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.