Ўзбекистон Ҳиндистондан тирик ҳайвонлар импортини тўхтатди
Ўзбекистон Республикаси бош давлат ветеринария инспектори қарорига асосан, 2026 йил 29 январдан эътиборан Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб кириш вақтинча чекланди.
Маълум қилинишича, ушбу қарор Нипаҳ вирусининг мамлакат ҳудудига кириб келиш хавфини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ҳамда қушларни импорт қилишга вақтинча тақиқ жорий этилди. Шу билан бирга, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия...