Фатво ҳайъати 2026 йил Рамазон ойининг бошланиш санасини эълон қилди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Фатво ҳайъати 2026 йил Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити кунларини биргаликда белгилаб берди.
Қўшма қарорга кўра, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанбага тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 20 март, жума куни нишонланиши аниқланган.
Манбаларда таъкидланишича, ушбу умумий қарор туркий давлатлардаги мусулмон жамоалари ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш...