«Атлетико» «Бетис»ни тор-мор этиб, яримфиналга йўл олди (видео)
Испания кубоги чоракфиналидан ўрин олган сўнгги баҳс ҳақиқий шок-сценарийга айланди. «Атлетико» Севилядаги «Эстадио де ла Картуха»да «Бетис»ни аёвсиз тарзда мағлуб этиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп жойлади ва яримфинал йўлланмасини “катта ишонч” билан расмийлаштирди.
Учрашувнинг ўзиёқ 12-дақиқадаёқ мадридликлар фойдасига оғди: Ҳанцко ҳисобни очди ва «Бетис» ҳимоясини эртадан издан чиқариб қўйди. Орадан кўп ўтмай, 30-дақиқада Симеоне устунликни янада мустаҳкамлади. 37-дақиқада эса мухлислар учун алоҳида қизиқ нуқта юз берди...