Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!: "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба (видео)
Саудия Арабистони чемпионатининг 21-тури доирасида пешқадам «Ал Ҳилол» навбатдаги куч намойишини амалга оширди. Риёдликлар сафарда турнир жадвалининг пастки қисмида бораётган «Ал Аҳдуд» меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол йўллади.
Ушбу баҳсда асосий қаҳрамон — «Ал Ҳилол» сафида илк учрашувини ўтказган франциялик ҳужумчи Карим Бензема бўлди. Дебют ўйинидаёқ у ҳет-трик расмийлаштириб, устига-устак бир голга ҳам ассист қўшди ва табиий равишда беллашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.