Мирзиёев ва Шариф стратегик ҳамкорлик натижаларини эълон қилди
5 февраль куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида баёнот берди.
Давлат раҳбари сўз бошида Покистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи, юксак меҳмондўстлик ва ўтказилган мазмунли музокаралар учун Шаҳбоз Шарифга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, жадал тараққий этаётган Покистон Ўзбекистон учун ишончли стратегик шерик экани алоҳида қайд этилди.