Наманганда қарзини узолмаган мижознинг фураси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан суд қарорлари ижросини таъминлаш ва қонун устуворлигини амалга ошириш мақсадида навбатдаги амалий ҳаракатлар олиб борилди.
Бошқарманинг алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторлари қарздорга нисбатан суднинг ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш доирасида мажбурий чоралар қўллади.
Суд қарорига мувофиқ, қарздордан «Бизнесни ривожлантириш банки» фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ қарз ундирилиши белгиланган. Қарздорга...