Каннаваро: "Футболчининг ёши эмас, сифати ва руҳий қуввати муҳим"
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ёш футболчилар мавзусида ўз позициясини очиқ айтди. Мутахассисга кўра, футболда ҳал қилувчи омил паспортдаги рақам эмас — майдондаги сифат, иқтидор ва характер.
“Гап ёшда эмас, сифатда”, — дея таъкидлади Каннаваро. Унинг фикрича, футболчининг неча ёшга киргани эмас, унинг истеъдоди, ўйинга тайёрлиги ва “жангчи” сифатидаги руҳий қуввати муҳим.
Италиялик мураббий бир нарсани қатъий айтади: агар футболчи 17 ёки 19 ёшда бўлса-ю...