Банк қарзини узолмаган мижознинг юк машинаси мусодара қилинди
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан навбатдаги амалий тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳаракатлар суд қарорларини бажариш ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.
Жумладан, бошқарманинг алоҳида муҳим ишлар бўйича шўъбаси инспекторлари томонидан суд қарорининг ижросини таъминлаш доирасида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари кўрилди.
Суд қарорига кўра, фуқаро "Бизнесни ривожлантириш банки" фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ қарзни тўлаши белгиланган.