Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи кофе сотган шахс топилди
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган, илгари бир неча марта судланган фуқаро кучли таъсир қилувчи моддалар таркибига эга маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, у хорижда ишлаб чиқарилган, таркибида “сибутрамин” моддаси мавжуд бўлган “30 Slimming”, “MAX Slimming”, “Keto Coffee” каби маҳсулотларни “Ўрикзор” бозоридаги дўконида сақлаган.
Кўздан кечириш давомида у ерда жами 28 984 дона зарарли маҳсулот топилган.