Шаҳзод Султонов дидидаги қиз қандай бўлиши керак?
Таниқли актёр Шаҳзод Султонов турмуш ўртоғини танлашда қайси жиҳатларга кўпроқ аҳамият беришини очиқ айтди. Унинг сўзларига кўра, “чирой муҳим эмас” деган гапни у ўзича қабул қилмайди — аксинча, учрашувга чиққанида қиз авваламбор дидига мос келиши керак.
Актёр фақат ташқи кўриниш билангина чекланмаслигини ҳам таъкидлади. Унинг учун қизининг дунёқараши, феъл-атвори, муомала маданияти ҳам жуда муҳим. Хусусан, Шаҳзод аёл киши гапирар экан, ҳар бир сўзини ўйлаб айтсин, савол берса маъноли ва ўринли савол берсин, деб ҳисоблайди.