Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
Кеча, 4 февраль куни Тошкент шаҳрида навбатдаги ёнғин ҳодисаси қайд этилди. Соат 16:22 да Олмазор тумани, Қорақамиш ¼ даҳаси ҳудудида “Газел” русумли автомобил ёнaётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Олинган маълумотларга кўра, қутқарув ва ўт ўчириш техникалари ҳодиса жойига тезкор равишда йўл олган ва соат 16:29 да манзилга етиб борган. Шундан кейин ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, олов соат 16:33 да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ ...