Озода Нурсаидова мухлисларини янги премьера билан хурсанд қилади
Хонанда Озода Нурсаидова яна бир янги қўшиғини эртага, 6 феврал куни премьера қилинишини маълум қилди. Ушбу хабар хонанданинг мухлислари учун айни пайтда қувончли ва кутилган янгилик бўлди.
Маълум қилинишича, янги тарона “Ўрнимда бўлсанг” деб номланади ва у эртага соат 19:00 да Озода Нурсаидованинг расмий YouTube каналида тақдим этилади.
Янги қўшиқ эълон қилингач, мухлислар ижтимоий тармоқлар ва YouTube саҳифасидаги изоҳларда таронани интиқлик билан кутаётганликларини ёзиб қолдиришмоқда.