Ҳусанов 90 дақиқа ишончли ўйнади: у қандай статистика қайд этди?
Англия Лига кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” “Ньюкасл Юнайтед” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Гвардиола жамоаси ҳал қилувчи босқичда “Арсенал”га қарши майдонга тушадиган бўлса, ушбу ўйин биз учун яна бир жиҳатдан алоҳида аҳамият касб этди.
Гап шундаки, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ярим финал даражасидаги ўйинда майдонда охиригача қолиш — бу оддий ҳолат эмас: демак, мураббийлар штаби унга ишонаётгани...