Франция 589 тонна олтинини сотди: бу хато оқибати 76 млрд еврога тушди
2004 йилда Франция ҳукумати молиявий стратегиясини ўзгартирди: давлат олтин захираларининг катта қисмини сотишга қарор қилди. Ўша пайтда мамлакат захирасидаги 589 тонна олтин — умумий ҳажмнинг қарийб 20 фоизи — бозорга чиқарилгани айтилган.
Расмийлар бу қадамни шундай тушунтирган: “олтин даромад келтирмайдиган актив”, демак, маблағни фоиз берадиган ва тезроқ натижа қайтариши мумкин бўлган инструментларга йўналтириш маъқул. Натижада бюджетга олтин савдосидан 4,67 миллиард евро тушгани қайд этилган.