"Манчестер Сити" Гвардиоладан кейинги даврни режалаштиряпти ҳозир...
“Манчестер Сити”да келажак ҳақидаги режалар янада жонланди. Football Insider хабар беришича, клуб раҳбарияти Хосеп Гвардиола ортдан қолдирадиган даврга тайёргарликни бугундан бошлаб, эҳтимолий вариантларни синчиклаб кўриб чиқяпти. Айниқса, бир ном атрофида жиддий муҳокамалар кетмоқда — Венсан Компани.
Ҳозирча “Сити” мухлислари хавотирга ўрин йўқ: Гвардиола билан шартнома 2027 йилнинг июнигача амал қилади ва клуб ичида 55 ёшли испаниялик мутахассис келишувни тўлиқ бажариб, шу муддатгача жамоани бошқариши кутиляпти.