Валенсия аэропортида эркак самолёт томида рақс тушди
Испаниянинг Валенсия шаҳри яқинидаги Манисес аэропортида кутилмаган ҳолат кўпчиликни ҳайратда қолдирди. 24 ёшли эркак парвозга тайёр турган самолёт устига чиқиб, том қисмида “сахна” қилиб юрди.
Хабарларга кўра, воқеа 2 февраль куни содир бўлган. Марокаш фуқароси қандай қилиб чекланган ҳудудга кириб олгани ҳозирча аниқ эмас. У Vueling авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолётига зинапоя орқали кўтарилиб, кейин учоқнинг том қисмида кўриниш берган.
Гувоҳлар айтишича, у самолёт томида рақсга тушган...