Самарқандда 14 ёшли қизни мажбуран машинага солиб ўғирлаб кетишди
Самарқанд вилоятида 14 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълум бўлишича, воқеа тунда содир бўлган.
Тонгга қадар улфатчилик қилиб юрган тўрт нафар эркак уйга қайтаётиб, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган қизни кўриб қолган. Қизни онаси дўконга нон олиб келиш учун юборгани аниқланган. Эркаклар уни нотўғри тахмин билан “тунги клубларда юрадиган қиз” деб ўйлаб, мажбуран автомобилга миндиришган.
Қиз йиғлаб қаршилик кўрсатган, қўлидаги пулни кўрсатиб, дўконга кетаётганини тушунтирган.