Биткоин қулаши ортидан криптовалюта бозори қарийб $500 млрд йўқотди
Криптовалюта бозоридаги “совуқ душ” яна қайтди: бир ҳафтага етмай, қарийб ярим триллион долларга яқин қиймат ҳавога учди. CoinGecko берган маълумотга кўра, 29 январдан буён умумий бозор қиймати 467,6 млрд долларга қисқарган.
Энг катта зарба эса анъанавий равишда бозор “локомотиви” бўлган биткоинга тўғри келди. У сешанба куни Доналд Трамп 2024 йил ноябр ойи бошида қайта сайланганидан кейинги энг паст нуқтага тушиб кетгани айтиляпти. Шу жараёнда биткоин АҚШда 15 ойлик минимум — 72 877 долларгача пастлаб...