Ўзбекистон C 390 Millennium самолётини танлади: авиацияда янги босқич
3 февраль куни Embraer Сингапурдаги авиасалонда Ўзбекистон C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолёти учун буюртмачи эканини расман эълон қилди. Яъни гап шунчаки “янги техника” ҳақида эмас — гап ҳаво транспорти имкониятларини янгилаш, миссияларни тезлатиш ва қийин шароитда ҳам ишлай оладиган платформага ўтиш ҳақида кетяпти.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари ушбу самолётлардан асосан транспорт ва гуманитар вазифаларда фойдаланади. Энг муҳим жиҳат: Ўзбекистон бу турдаги самолётни...