Садир Жапаров укаси ва ўғлининг ҳалок бўлиш сабабларини очиқлади
Қўшни Қирғизистонда йўллардаги фожиалар яна бир бор қаттиқ гапирилди. Президент Садир Жапаров сўнгги 10 йилдаги ЙТҲлар бўйича жуда оғир рақамларни очиқлади: бу даврда 9 120 киши ҳалок бўлган, яна 13 260 киши турли жароҳатлар олган. Энг аламлиси — жароҳат олганларнинг салмоқли қисми кейинчалик ногиронликкача етиб бораётгани, бу эса давлат зиммасига нафақа ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби қўшимча юк тушираётганини таъкидлади.
Президент буни “қуруқ статистика” сифатида эмас, ҳаётдаги оғриқли воқелик сифатида айтди.