Исроил Эрон кескинлиги ортган пайтда урушга тайёргарликни кучайтирди
Исроил билан Эрон ўртасидаги таранглик кучайиб бораётган бир шароитда Исроил армияси эҳтимолий кескин сценарийларга тайёргарликни ошираётганини билдирди. Бу ҳақда Исроил Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Эял Замир юқори қўмондонлик таркиби иштирокидаги йиғилишда маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, армия бир вақтнинг ўзида бир неча йўналиш бўйича вазиятни ҳисоблаб чиқяпти ва турли эҳтимолларга “тайёр туриш” режимини кучайтирмоқда. Яъни гап фақат ҳимояда туришда эмас — зарурат туғилса, урушнинг...