АҚШ собиқ офицери Венесуэлада қўлланилган "супер қурол"ни ошкор қилди
АҚШ махсус кучлари Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғирлашга қаратилган операция ҳақидаги хабарлар ортидан ахборот майдонида турли миш-мишлар учиб юрди. Энг кўп муҳокама қилинган гап — гўё АҚШ қандайдир махфий “супер қурол” ишлатгани ҳақида.
Бу шов-шувга изоҳ сифатида ҳарбий эксперт, АҚШ армиясининг собиқ офицери Станислав Крапивник бир қатор тахминларни айтган. Унинг айтишича, гувоҳлар “номаълум восита таъсири”га ўхшаш ҳолатларни тасвирлаган: кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, мувозанат ва мувофиқлаштириш бузилиши...